Грипп касаллигидан сақланишда тиббий маданиятнинг роли
ГРИПП-ўткир юқумли касаллик бўлиб,қўзғотувчиси вирус,яширин даври 2 соатдан 2 кунгача давом қилиши мумкин,белгилари тумов,кўз қизариши , бурун битиши ва шиллиқ оқиши,мушак ва суякларни,кўз чаноғи,бошнинг пешона қисмини қақшаб оғриши,организмни умумий интоксикацияси билан кечувчи касаллик.Касалликга барча бир хил сезувчан лекин ёш болалар,кексалар,хомиладорлар ва иккиламчи касаллиги бор бўлган ахоли қатламида касаллик оғир кечиши мумкин.Грипп касаллиги вақтида даволанмаса пневмония,мия шиши(отек мозга)каби асоратлар қолдиради .Грипп касаллиги билан касалланишни олдини олиш учун ахоли ўртасида тиббий маданиятни шакллантириш лозим.бунинг учун ахоли ўртасида потранаж хизматини сифатли ўтказиш,боғча ва мактабларда эрталабки фильтрни сифатли ўтказиш,жамоатчилик жойлари ва транспортларда дока ниқоб тартибига риоя қилиш,касалликни дастлабки аломатлари пайдо бўлиши билан хар бир фуқоро ўз ўзини алохидалаш ва чегаралаш қоидаларига риоя қилиши,худудий ДПМ мутахассисига телефон орқали мурожат қилиши,тиббий ходимни уйига чақириши,кўпроқ суюклик (илиқ сув,кампот,лимонли асалли чой) ичишлари,алохида сочиқ,рўмолча ва идишлардан фойдаланиши ,хонани тез тез шамоллатиб,иссириқ тутатиши яхши натижа беради.Касаллик билан оғримаслик ёки енгил кечиши учун мавсум олдидан Грипга қарши вакцина билан эмланиш жуда яхши самара берадии.
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.