Гепатит А касалигини профилактикаси
📌ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ “А” ВА УНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ 🍀Вирусли гепатит “А” - юқумли қасаллик бўлиб, халқ тилида “сарамас”деб юритилади ва бунда вирус жигар ҳужайраларини зарарлайди. Касаллик вирус билан зарарланган сув ва озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида оғиз орқали юқади. 🍀 Вируслар беморларнинг нажаси, пешоби, сўлаги, қусуғи, нафас йўлларининг шилимшиқ суюқлиги орқали ажралиб чиқади. Бемор фойдаланган идиш-товоқлар, чойшаб, ёстиқ жилди, кийим-кечаги, ўйинчоқлари, сўрғичлари, ҳожат туваклари ва бемордан қолган овқат қолдиқлари ҳам вирус билан зарарланади 🍀Касалликнинг юзага келишига тозаликка риоя қилмаслик, яъни овқатланишдан олдин қўлларни совунлаб ювмаслик, мева ва сабзавотларни ювмасдан истеъмол қилиш ҳамда қайнатилмаган сувни ичиш сабаб бўлади. Шунинг учун касаллик кўпроқ болаларда учрайди. Пашшалар танасида миллионлаб касаллик қўзғатувчи микробларни, шунингдек гепатит вирусларини (турли хил ахлат ва нажасларга қўниши оқибатида) ташийди
🍀Иситманинг кўтарилиши, иштаҳанинг йўқолиши, кўнгил айниши, овқатлангандан кейин қусиш касалликнинг илк белгилари саналади. Кейин касаллиқнинг "сариқлик даври" бошланади. Бунда кўзнинг шиллиқ қавати, тери сарғая бошлайди. Сарғайиш даври 1-2 ҳафтагача давом этади. 🍀Касаллик юкмаслиги учун: овқатланишдан олдин ва ҳожатдан сўнг қўлларни совунлаб ювиш, мева ва сабзавотларни ювиб истеъмол қилиш,фақат қайнатилган сувни ичишга одатланиш, ҳожатхоналарни ошхона ва умумий хоналардан камида 25 метр узоқликда қуриш, ҳожатхоналар тешигининг қопқоқли бўлишига аҳамият бериш ва хлорли оҳак билан доимо зарарсизлантириб тўриш, пашшалар кўпайишига йўл қўймаслик,озиқ-овқат маҳсулотлари ва истеъмол қилинадиган сувни очиқ қолдирмаслик лозим.


Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Hamda bularni ko'ring
Кизамик,Вирусли Гепатит А ,Куйдирги,Кутуруш,ККГИ,Бруцеллез касаллигини олдини олиш чора тадбирлари тугрисида семинар йигилиш булиб утди.28-03-2024, 12:21
23 ОП тиббий ходимлари ўртасида ва 14-сон ДМТТда вирусли гепатит касаллиги тўғрисида суҳбат10-09-2024, 09:27
Xонадонларда булиб 2ешдан 14 ешгача булган болаларни гепатит А га эмлатиш тугрисида сухбат олиб борилди20-05-2024, 16:42
Maxallabay tizimi bo'yicha yakuniy yig'ilish11-09-2024, 09:45
Юкумли касалликларга карши курашишда эмлашнинг (кизамик,Гепатит А) ахамияти,мигрантларни СПИД,Вирусли Гепатит В ва Сларга текширилиши шартлиги тугрисида огохлантириб утишлари такидланди.29-03-2024, 15:14