Экспорт корхоналар назоратда
Қўшкўпир туман Санитария Эпидемиология Осойишталиги ва Жамоат Саломатлиги Бўлими ходимлари тумандаги “QO‘SHKO‘PIR PARRANDA” МЧЖда санитария ўргануви ўтказилдилар.Қўшкўпир Парранда МЧЖ Амирқум махалласида жойлашганбўлиб ахолига арзон ва сифатли,пархезбоб парранда гўшти етказиб бериш билан шуғулланади.Жами 8та блокда жужалар 40 кун давомида ветеринар назорати остида керакли микроэлементлар ва озуқ моддалари билан бойитилган ем бериб, парваришланади .40 кун парваришланган товуқлар (тайёр вазни 2,4-2,6 кг етгач) сўйиш ва тозалаш блокига ўтказилади.Шу жойдан тайёр парранда гўшти Хоразм вилояти ва Корақолпоғистон республикаси бозорларига ахоли исьтемоли учун етказиб берилади.МЧЖда паррандаларни боқиш учун ишлатиладиган ем таннархини арзонлаштириш мақсадида Хитой давлатида ишлаб чиқилган гранула ишлаш ускуналари алохида блокда жойлашган .Бу блокда дон,буғдой,бойитилган гранула ем захираси яратилган.МЧЖ маьсуллари яқин 2025 йилда ўз махсулотлари билан жахон бозорига чиқиб,қўшни Авғонистон ва Тожикистон давлатига экспорт қилишни режалаштирганлар.Санитария ўргануви жароёнида блоклар ва худуднинг санитария холати ишчиларга яратилган шароитлар ўрганилиб ,ичимлик сувидан бактериологик тахлил учун намуналар олинди.Экспортёр корхоналар фаолияти доимо назоратда!








Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Hamda bularni ko'ring